2022-йилда йўл-транспорт ҳодисаларида 2350 дан ортиқ киши ҳалок бўлган

Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги бошқармаси йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ўтган йил давомида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисалари статистик маълумотларини эълон қилди.

Шу вақт ичида республика ҳудудида 9902 та бахтсиз ҳодиса рўй берган бўлиб, улардан 2086 таси ўлимга олиб келган, 2356 киши ҳалок бўлган ва 9606 киши жароҳатланган.

Департамент томонидан айтилган бахтсиз ҳодисанинг ҳолатлари жуда кутилган бўлиб чиқди. Объектив сабаблар орасида пиёдалар ўтиш жойи (1017 та) ва йўл ажратгичлари (1302 та) йўқлиги, яна 214 та ҳолатда светофор ва тегишли йўл белгилари ўрнатилмаганлиги етакчилик қилмоқда.

Субъектив сабабларга кўра автоҳалокатлар кўпинча тезликни ошириш (1577 та ҳолат), ҳайдовчининг тажрибасизлиги (1046 та ҳолат), светофор ёки йўл белгиларига эътибор бермаслик (845 та ҳолат) туфайли содир бўлган. Яна 343 нафар ҳайдовчи рулда ухлаб қолиб, бахтсиз ҳодисаларга учраган.

2021-йилга нисбатан умумий йўл-транспорт ҳодисалари сони 1 фоизга камайди. Шу билан бирга, қурбонлар сони 376 кишига ёки 3,9 фоизга ошган.

Ҳудудлар нуқтаи назаридан эса Қорақалпоғистон Республикаси, Фарғона, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида бахтсиз ҳодисалар сони ортгани қайд этилди.