2022 йилнинг биринчи ярмида маҳкумлар сони 28 минг кишидан ошди

 

2022-йилнинг 6 ойи давомида жиноят ишлари бўйича судлар томонидан 38 минг 77 нафар шахсга нисбатан 29 минг 783 та жиноят иши кўриб чиқилди.

 

Олий суд ахборот хизмати хабарига кўра, 468 нафар шахс оқланган ва реабилитация қилинган.

 

Маҳкумлар сони 28 минг 736 нафарни ташкил этиб, шундан 8 минг 929 нафарига озодликдан маҳрум қилиш, 19 минг 70 нафарига бошқа жазо турлари, 737 нафарига эса шартли равишда ҳукм қилинган.

 

Судланганларнинг 25564 нафари еркаклар, 5945 нафари аёллар, 11695 нафари ёшлар (шундан 971 нафари вояга етмаганлар), 854 нафари 60 ёшдан ошганлардир.

 

Ярашув институтидан самарали фойдаланиш натижасида 7 минг 785 нафар шахс жиноий жавобгарликдан озод этилди.

 

633 миллиард сўмдан ортиқ моддий зарар қоплаган 4238 нафар шахсга озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинланди.

 

Сайёр суд мажлисларида 11 минг 696 жиноят иши кўриб чиқилган бўлиб, бу умумий ишларнинг қарийб 39,3 фоизини ташкил етади.