22-августдан шаҳарлараро электропоездлар ўз фаолиятини қайта бошлайди

«Ўзбекистон темир йуллари» компанияси шаҳарлараро электропоездлар фаолиятини босқичма-босқич тиклаш ишлари бошланганини эълон қилди.

22-августдан қуйидаги электопоездлари қатнай бошлайди:

6440-сонли Хожикент – Ўзбекистон; 

6442-сонли Хожикент – Тошкент; 

6429-сонли Тошкент – Хожикент;

6430-сонли  Хожикент – Тошкент; 

6435-сонли Тошкент – Хожикент;

6436-сонли Хожикент – Тошкент;

6437-сонли Тошкент – Хожикент;

6441-сонли Тошкент – Хожикент;

6414-сонли Тошкент – Гулистон;

6413-сонли Гулистон – Тошкент;

6418-сонли Тошкент – Сирдарё;

6407-сонли Сирдарё – Тошкент йуналишларида.

Компания йуловчилар темир йул станциялари ҳудудида ва поезд вагонларида санитария-гигиена қоидаларига қатъий риоя қилишлари кераклигини эслатди.

Поездлар ҳаракати тўғрисида қўшимча маълумот олиш учун 1005 маълумот хизматига, шунингдек, минтақавий маълумот телефон рақамларига қўнғироқ қилишингиз мумкин.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистоннинг йирик шаҳарлари ўртасида темир йул қатновларининг тикланиши ҳақида хабар берилган эди. 15 августдан Тошкентдан Самарқанд, Бухоро ва Қаршига «Афросиёб» тезюрар поездида, шунингдек, Тошкент – Андижон йуналишида қатнов бошланди. 20 августдан бошлаб Андижондан Бухоро, Термиз ва Хивага, шунингдек Тошкентдан Сариосиёга поездлар қатнови бошланиши кутилмоқда.