4-8-апрел кунлари Ўзбекистонда кутилаётган об-ҳаво маълумоти

Метеорологлар яқин кунларда ўзбекларга деярли ёзга ўхшаш қуруқ ва иссиқ ҳавони ваъда қилмоқда.

Ҳафтанинг биринчи ярмида ҳаво ҳарорати кундузи иқлим нормасидан 8-10 даража юқори бўлади.

Чоршанба куни ҳаво кундузи 30-33 даражагача исийди, дея хабар бермоқда «Ўзгидромет».

4-5 апрел кунлари шимолий ва чўл зонасида шамолнинг баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин.

Иш ҳафтасининг иккинчи ярмида республика бўйлаб юқори ва ўрта қатламларда булутлар кузатилади. Бироқ тоғли ҳудудларда фақат 7 апрел куни қисқа муддатли ёмғир ёғиши ва момақалдироқ бўлиши мумкин. Ҳарорат кундузи бироз пасайиб, 23-28 даража илиқ бўлади.