5G станциялари Тошкент ва вилоят марказларида ўрнатилади

АИМКда матбуот анжумани бўлиб ўтди, унда “Ўзтелеком” АК раҳбарлари ва ходимлари сўзга чиқди.

Уларнинг айтишича, “Ўзтелеком” АК Самарқандда бўлиб ўтган ШҲТ саммити давомида ҳам Хитой компаниялари билан мамлакатимизда умумий қиймати 506,8 миллион долларлик 4 та инвестиция лойиҳаси амалга оширилиши ҳақида келишиб олишга муваффақ бўлган. Гап мамлакатимиз телекоммуникатсия инфратузилмасини ривожлантирувчи лойиҳалар ҳақида бормоқда.

Шунингдек, уларни амалга ошириш мақсадида Huawei ва ZTE корпорациялари билан 8 та шартнома имзоланди.

Ушбу лойиҳаларни амалга ошириш қуйидаги мақсадларга эришиши кутилмоқда:

  • телекоммуникация хизматлари уларнинг имкониятлари ва аҳолини қамраб олиш доирасини оширади;
  • кўрсатилаётган хизматлар сифати ошади;
  • Ўзбекистон ҳудудидан ўтувчи халқаро аҳамиятга эга автомобил йуллари юқори тезликдаги мобил интернет билан тўлиқ қамраб олинади;
  • бутун республика бўйлаб темир йулларда ҳам худди шундай қамров бўлади;
  • Пойтахтда ва барча вилоят марказларида 5G база станциялари пайдо бўлади;
  • маълумотларни узатиш тармоқлари ва магистрал транспорт тармоқлари сиғимлари кенгайтирилади.