Ўзбекистон Республикасининг айрим ҳудудларида ҳаво ҳарорати кечаси -24 даражагача тушиши мумкин.
Ўзгидрометнинг хабар беришича, 9-12-декабр кунлари Ўзбекистоннинг аксарият ҳудудларида аномал даражада паст ҳаво ҳарорати сақланиб қолади.
Кечаси ҳаво ҳарорати -5 … -10, кундузи – 0 … -5 даражагача пасаяди.
Республиканинг шимолий ва чўл зонасида кечаси ҳаво ҳарорати -17…-22 даража пасаяди, 9-10 декабрда жойларда -24 даражагача паст бўлади. Ҳарорат кундузи -4…-9 даража совуқ бўлади.