Сарвар ва Санжар Исмоиловлар Буюк Британиянинг санкциялар рўйхатига киритилган.
Ҳукумат матбуот баёнотида айтилишича, улар тадбиркор Алишер Усмоновнинг жиянлари сифатида санкцияларни блокировка қилувчилар рўйхатига киритилган.
Сарвар Исмоилов Буюк Британияда Усмоновнинг узоқ йиллик бизнес шериги Фарҳод Моширига тегишли «Эвертон» футбол клубидаги фаолияти билан танилган. 2019 йилда Исмоилов клубга тижорат маслаҳатчиси сифатида келиб қўшилди, 2021 йилда эса «Эвертон» директорлар кенгашидаги хўжайин вакилларидан бирига айланди.
Санжар Исмоилов Гулбаҳор Исмоилованинг ўғли. Гулбаҳор Исмоилованинг ўзи ҳам шу йилнинг апрел ойида Буюк Британиянинг санкциялар рўйхатига киритилган эди. У Алишер Усмоновнинг синглиси.
Алишер Усмонов март ойи бошидан бери Лондон санкциялари остида.