Жорий йилнинг 7 июлидан бошлаб Тошкент вилоятидаги Қамчиқ довонига кираверишда жойлашган “Чинор” ЙПХ стационар постида жарималар бўйича қарздорларни аниқлаш бўйича автомашиналарни таҳлил қилиш тизими йулга қўйилди.
Агар тизим автомобил учун жарималарни аниқласа, таблода автомобил рақами ва жарималар сони кўрсатилган маълумотлар, шунингдек, бўлакларни қўшимча махсус бўлакка ўзгартириш сўрови кўрсатилади. Ҳеч қандай муаммо аниқланмаса, таблода автомобил рақами кўрсатилган ёзув ҳам пайдо бўлади ва ҳайдовчига яхши саёҳат тиланади.
Шу тариқа, мазкур йул ҳаракати хавфсизлиги пости орқали ўтиш эндиликда “Яшил” ва “Қизил” йулакларда амалга оширилади.
Қайд этилишича, мазкур тизим синов босқичида. Тизимнинг ишлаши ҳақида аниқроқ маълумот берилмаган.