Андижон шаҳрида бокс бўйича V халқаро турнир бошланди

Бугун, 30-сентабр куни Андижон шаҳрида ушбу шаҳарда бокснинг асосчиси саналган, хизмат кўрсатган мураббий Валентин Золотарев хотирасига бағишланган бокс бўйича В халқаро турнир очилгани ҳақида Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар бермоқда.

Мазкур турнирда ўзбекистонлик иштирокчилардан ташқари Қозоғистон, Эрон, Қирғизистон ва Тожикистондан 120 нафардан ортиқ спортчи биринчи ўрин учун кураш олиб боради.

Бокс федерацияси мусобақа иштирокчилари орасида ноябр ойида Испанияда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатида ғолиб чиқишни мақсад қилган Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси ҳам алоҳида жамоа бўлишини ва шу боис ҳозир қизғин тайёргарлик кўраётганини маълум қилди. Ушбу турнирда Ҳасанбой Дўсматов, Иқболжон Холдоров, Абдумалик Халақов, Мадияр Саидраҳимов каби юлдузлар иштирок этишади.