Андижонда бахтсиз ҳодиса юз берди, ўлган одам бор

Вояга етмаган йигит отасининг машинасини рухсатсиз олиб кетиб, натижада Андижон шаҳрининг асосий йўлларидан бирига чиқиб кетиб, автоҳалокатга учради.

Воқеа 7 декабрь куни тахминан соат 22:30 да содир бўлган.

Бу ҳақда UzNews.uz га Андижон вилояти ЙҲХБ хабар берди.

Вояга етмаган ҳайдовчи катта тезликда ҳаракатланиб, бошқарувни йўқотиб, йўл четида тўхтаб турган юк машинасига бориб урилган.
Ҳодиса оқибатида 14 ёшли Matiz йўловчиси вафот этди. Вояга етмаган ҳайдовчи ҳам кўплаб тан жароҳатлари олиб, шифохонага етказилган.