Анжелина Жоли Украинага ёрдам бериш учун келган

Голливуд юлдузи, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Қочқинлар бўйича Олий комиссарлигининг Эзгу ният элчиси Анжелина Жоли Украинага келди.

Украина оммавий ахборот воситаларининг ёзишича, бугун, 30 апрел куни актриса Лвовдаги кафелардан бирида кўзга ташланади.

«Унинг ташрифидан асосий мақсад Украинага ёрдам беришдир», дейилади хабарда.

Майя Пидгорецкая ўзининг Facebookдаги саҳифасида актриса билан Лео шаҳридаги муассасалардан бирида тушган видеосини баҳам кўрди.

Кафедан кейин Жоли қочқинлар ва кўнгиллилар билан суҳбатлашиш учун Львов вокзалига борди. Эзгу ният элчиси Покровскдан келган эвакуация поезди йўловчиларини ҳам кутиб олди.

Аввалроқ Анжелина Жоли Рим касалхонасида украиналик қочқин болаларга ташриф буюрган эди. У ерда у ўткир лимфобластик лейкемия билан курашаётган украиналик бола билан суҳбатлашди.

 

https://youtu.be/x0kMPbMLhpM

Анжелина Жоли 2001 йилда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Қочқинлар бўйича Олий комиссарлигининг Эзгу ният элчиси бўлди. Ушбу иши учун 2005 йилда у Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Инсонпарварлик мукофотига сазовор бўлди.

Уруш бошланганидан кейин актриса уйини ташлаб кетишга мажбур бўлган украиналикларга ёрдам беришини айтди.

Россиялик телебошловчи ва журналист Тина Канделаки ташрифга муносабат билдирди.

«Биринчи марта Анжелина Жолини кўриб, кўнлим айниди оғриди», деб ёзди у Telegram-каналида.