Қашқадарё: профилактика инспектори болани ўтиш жойида йиқитди

Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди. Чироқчин тумани ИИБ Қашқадарё профилактика инспектори пиёдалар ўтиш жойида 6 ёшли болани уриб юборганлиги

Ҳодиса 16 феврал куни Чироқчи шаҳридаги 1-умумтаълим мактаби яқинидаги пиёдалар ўтиш жойида содир бўлган. Бола оғир аҳволда касалхонага етказилган.

Вилоят прокуратураси матбуот хизмати ички ишлар идоралари ходими Nexia русумли автомашинани бошқарганлиги ҳақидаги маълумотни тасдиқлади.
Ҳайдовчига нисбатан мамлакат Жиноят кодексининг 266-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Ушбу ҳолат вилоят прокуратурасининг шахсий назоратида, деб хабар беради Қашқадарё янгиликлари.