Марказий банк Бошқаруви қарори билан банк ҳисобварақларини очиш, юритиш ва ёпиш тартиби тўғрисидаги йўриқномалар тасдиқланди.
Ҳужжатда банк ходимлари томонидан тадбиркорлик субъектларидан ҳужжатларга, шунингдек муҳр билан тасдиқланган ҳужжатларга муҳр босиш талаб қилинишини тақиқлаш назарда тутилган.
Бунда улардан намуна сифатида махсус бланкаларда ҳисобварақ очилгандагина юридик шахс раҳбари ёки ушбу юридик шахснинг бошқа вакили имзоси намуналари билан бирга муҳр босиш талаб қилиниши мумкин.