Бирга яшаган киши икки болали аёлни кўчада қолдириб кетган

Юнусобод туманида бирга яшаган киши ташлаб кетган икки ёш фарзанднинг онаси новвойхонада яшашга ва тиланчилик қилишга мажбур бўлди.

Интернетда Юнусобод туманидаги Олой бозори ҳудудида икки ёш боласи бор аёлнинг садақа сўраб юргани ҳақида маълумот тарқалди.

Пойтахт полиция бошқармаси бу аёлнинг шахсини аниқлади. У Тошкент вилояти Қибрай туманида яшовчи 36 ёшли З.Р. Унинг сўзларига кўра, бирга яшаган кишиси уни 2 ва 6 ёшли икки ёш қизи билан кўчага ташлаб кетган.

Аёлнинг на касби, на иши бўлгани учун тиланчилик қилишга мажбур бўлган. Улар болалар билан бирга Бектемир туманидаги новвойхоналардан бирига вақтинча жойлашишди. Шунингдек, аёл паспортини йўқотиб қўйгани маълум бўлди.

Юнусобод тумани ИИБ ходимлари жабрланувчига ёрдам бериш мақсадида Бектемир тумани ИИБ хотин-қизлар билан ишлаш бўлими катта инспектори Муборак Охунхўжаева билан боғланди.

Аёлни ишга жойлаштириш, вақтинча прописка қилиш ва паспортини янгилашда амалий ёрдам кўрсатилди.

Шунингдек, болали онанинг турмуш шароитини яхшилаш мақсадида Қибрай тумани ҳокимлигига ёрдам сўраб хат йўлланган.