Бугун, 13-декабр куни Ўзбекистонда об-ҳаво

Ўзгидрометнинг хабар беришича, бугун, 13-декабр куни Ўзбекистон ҳудудида ҳаво бироз булутли бўлиб, баъзи жойларда ёмғир ёғиши, шарқдан 7-12 м/с тезликда шамол эсади. Айрим ҳудудларда қор ва туман тушиши мумкин.

Қорақалпоғистон, Хоразм, Наманган, Фарғона, Андижон вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. Бу ҳудудларда туман тушиши мумкин, шамол тезлиги 7-12 м/с, айрим туманларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кундузи 4-9 даража илиқ, шимолда минус 2 дан плюс 3 даражагача илиқ бўлади.

Тошкентда вақти-вақти билан ёмғир ёғади, кечқурун қорга айланиши мумкин. Шамол тезлиги 7-12 м/с, ҳаво ҳарорати 7-9 даража илиқ.

Ёғингарчилик тоғли ҳудудлардан ўтади, баъзи жойларда кучли бўлиши мумкин. Айрим туманларда шамол тезлиги 7-12 м/с дан 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 0 дан ортиқча 5 даражагача.