1992-йил 10-декабрда Ўзбекистон ҳукумати “Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси тўғрисида”ги қонунни қабул қилди.
Ушбу ҳужжатда мадҳия давлат суверенитети рамзи экани, ҳар биримиз унга ҳурмат билан муносабатда бўлишимиз зарурлиги таъкидланган.
Мадҳия сўзлари муаллифи Ўзбекистон Қаҳрамони, халқ шоири Абдулла Орипов бўлса, унга мусиқани халқ артисти, бастакор Мутал Бурхонов ёзган.
Уларнинг ижоди ёшлар тарбияси, янги авлодларда она Ватанга муҳаббат ва ўз мамлакати тарихига, миллий ўзига хослиги ва маданий меросининг бойлигига ҳурмат туйғуларини шакллантиришда ҳеч қачон ўз аҳамиятини йуқотмайди.