17 апрел куни соат 14:35 да Бухоро вилоятининг Пешқун тумани ҳудудида зилзила содир бўлди.
Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Республика Сейсмик башорат мониторинги маркази зилзила координаталари: шимолий кенглик 40,43 даража ва шарқий узунлик 63,46 даражани маълум қилди.
Магнитудаси 3,5, чуқурлиги 15 км. Зилзила ўчоғидан Тошкентгача бўлган масофа жануби-ғарбий йўналишда 493 километрни ташкил этди.