Бухорода Италиянинг нуфузли университети филиалини очиш ниятида

Италиянинг энг нуфузли университетларидан бири – Луиджи Ванвителли номидаги университет Ўзбекистоннинг Бухоро вилоятида филиалини очишни режалаштирмоқда, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги.

Куни кеча Бухоро вилояти ҳокимлиги ва Италия университети вакиллари ҳамкорлик меморандумини имзолади.

Ҳужжатга кўра, Италия университети филиали ўз ўқув режаси асосида қуйидаги йуналишлари бўйича бакалаврлар ва магистрларни тайёрлайди: қурилиш, архитектура, мода дизайни, олий ҳамширалик иши. Бухоро вилоятининг мавжуд эҳтиёжларидан келиб чиқиб, чарм ва чарм маҳсулотларини қайта ишлаш, тиббиёт, фармацевтика ва бошқа ё‘налишлар бўйича мутахассислар тайёрлаш бўйича ҳам таклиф киритилди.

Италия университетининг юқори малакали профессор-ўқитувчилари ўқув жараёнига жалб этилади. Талабалар Италияда амалиёт ўташ имкониятига эга бўладилар.

Университет ректори Жанфранко Николетти университет Бухорода филиал очишдан манфаатдор эканини таъкидлади. Италия томони Италия делегатсиясининг Бухорога ташрифи доирасида 2022-йил баҳорида филиал фаолиятини бошлаш тўғрисидаги шартномани имзолашга тайёр.

Қайд этилишича, филиал тўлақонли ишлагунга қадар Бухоро муҳандислик-технология институти ва Бухоро давлат тиббиёт университети билан юқоридаги йуналишлар бўйича қўшма та’лим дастурлари амалга оширилади.