Бурак Ўзчивит XIV Тошкент халқаро кинофестивалига келади

Таниқли турк актёри Бурак Ўзчивит XIV Тошкент халқаро кинофестивалининг юлдузли меҳмонларидан бирига айланади.

У таъсирчан Туркия делегацияси таркибида Тошкентга келади ва ҳамкасблари билан бирга кинофестивалнинг асосий тадбирларида иштирок этади. 14-сентабр куни бўлиб ўтадиган очилиш маросими, шунингдек, жорий йилнинг 15-сентабр куни Форумлар саройида тантанали равишда очиладиган Турк киноси кунлари шулар жумласидандир.

Туркия делегацияси Тошкентда филмлар намойишини ўтказади, сўнгра 16-сентабр куни Урганч шаҳрига жўнаб кетади ва у ерда 2 кун давомида ўз филмларини намойиш этади.

Бурак Ўзчивит «Муҳташам давр», «Қора севги», «Қирол – қўшиқчи қуш», «Фонқ: Усмон» сериаллари билан томошабинлар хотирасида қолди.

«Тошкент шаҳар ҳокимлигига турк сериаллари юлдузларининг кинофестивалга келишини ташкил этгани учун миннатдорчилик билдираман. Ишончим комилки, уларнинг ташрифи мухлисларнинг катта армиясига манзур бўлади», — деди Тошкент халқаро кинофестивалининг бош директори Фирдавс Абдухолиқов.