Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси ғолибларига пул мукофоти топширилди

Ҳиндистоннинг Ченнай шаҳрида 44-Жаҳон шахмат Олимпиадаси бўлиб ўтди. Ўзбекистонлик шахматчилар ушбу мусобақадан тарихий ғалаба билан қайтишди.

Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси умуман мағлуб бўлмаган ягона жамоа бўлиб чиқди. Аёллар жамоаси ҳам мусобақани 162 жамоа ичида 31-ўрин билан якунлади.

Давлатимиз раҳбари шахмат бўйича чемпионларни қўлга киритилган ғалаба билан табриклади. Шунингдек, уларга автомобиллар ва пул мукофотлари топширилди.

Шу муносабат билан бугун, 12 август куни Ўзбекистон Спортни ривожлантириш вазирлигида Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда спортни ривожлантириш вазири ўринбосари, шахмат федерацияси президенти, шахмат федерацияси вице-президенти, олимпиада чемпионлари ва уларнинг ота-оналари иштирок этди.

Ғолиблар номидан Жаҳонгир Воҳидов сўзга чиқди. У ўз нутқида мамлакатимизда яратилган барча шарт-шароитлар учун давлатимиз раҳбарига миннатдорлик билдирди. Шунингдек, у шахмат бўйича терма жамоа 2024-йилда Венгрияда бўлиб ўтадиган Олимпиадада ғалаба қозониш ва чемпионликни сақлаб қолиш учун бор куч-ғайратини ишга солишини ишонч билан айтди.

44-Жаҳон шахмат олимпиадаси ғолибларига пул мукофотлари топширилди

Тадбир давомида шахматчиларга пул мукофотлари топширилди.

Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев 10-август куни «44-Жаҳон шахмат олимпиадаси ғолиблари ва иштирокчиларини тақдирлаш тўғрисида»ги қарорни имзолаган эди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон 2026-йилда Бутунжаҳон шахмат олимпиадасига мезбонлик қилиши ҳам хабар қилинганди.