Чанг бўрони: Соғлиқни сақлаш вазирлиги тавсиялар берди

Кеча Ўзбекистонда кузатилган чанг бўрони аҳолининг соғлиғидан кўплаб шикоятларини келтириб чиқарди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги саломатликни сақлаш учун нима қилиш кераклигини маълум қилди.

Республика аллергология илмий маркази директори, тиббиёт фанлари доктори Илмира Разиқова томонидан тавсиялар берилди.

Аввало, сиз тоза ҳавода юришдан бош тортишингиз керак. Бу, биринчи навбатда, сурункали нафас олиш касалликларига чалинган одамларга тегишли:
— бронхиал астма, бронхит ёки ҳаво олиш йулларининг ўта сезгирлиги ташхиси қўйилган;
— аллергик ринит ва конъюнктивит;
— томоқдаги қичишиш билан бирга келадиган йутал.

Шифокорнинг таъкидлашича, чанг бўрони пайтида ҳаво нафақат чанг ва ўсимликларнинг гулчангларига тўла. Бундан ташқари, жуда юқори консентрацияларда қўзиқорин спораларини ўз ичига олади.

«Шунинг учун касалликка чалинганлар шифокор тавсиясига кўра аллергияга қарши дори дозасини оширишлари керак. Шунингдек, томоқ ва бурунни шўр сув билан чайиш, деразаларни беркитиб туриш, хоналарга ҳўл сочиқни осиб қўйиш, сувни ёпиқ жойларда сақлаш керак. каттароқ идишларда, — маслаҳат берди Разикова.

Кўчада бўлганингизда, сиз тиббий ниқоб кийишингиз ва уни ҳар икки соатда қатъий равишда ўзгартиришингиз керак. Бу чоралар, айниқса, болалар, ҳомиладор аёллар ва нафақахўрларга нисбатан қўлланилади. Агар нафас қисилиши, бурун тиқилиши, йутал, бурун оқиши, қичишиш (айниқса, томоқдаги) ва кўзнинг қизариши пайдо бўлса, шошилинч равишда аллергологга мурожаат қилишингиз керак.

Чоршанба куни тез ёрдам чақирувлари сони 3 433 тани ташкил этди. Пайшанба куни эса бу кўрсаткич 4 082 тага кўтарилди. Аҳоли нафас қисилиши шикояти билан шифокорларга мурожаат қилишди. Ҳаммага ёрдам берилди, баъзи беморлар ҳатто касалхонага ётқизилди. Бу ҳақда Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Тошкент шаҳар тез тиббий ёрдам стансияси бош шифокори Дониёр Бўрибоев маълум қилди.

Куни кеча Ўзбекистонда қум бўрони кузатилди. Синоптиклар бундай табиий аномалияни қуриган тупроқ қатламини кўтарган кучли шамоллар билан боғлашди. Бу чанг-қумли туманнинг пайдо бўлишига олиб келди.

Айни пайтда ҳаводаги чанг миқдори меъёрдан 5 баробар ошиб кетган. Пойтахтда ҳаво «жуда носоғлом» деб ҳисобланади.