Дам олиш кунлари иссиқ ҳаво кутилмоқда

Ўзгидрометнинг хабар беришича, бугун ва дам олиш кунлари Ўзбекистоннинг аксарият ҳудудларида қуруқ ва ўртача иссиқ ҳаво кузатилади.

Тошкент вилояти, Фарғона водийси вилоятлари, шунингдек, республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин.

Айрим тоғли ҳудудларда дўл ёғиши мумкин. Республика бўйлаб баъзи жойларда шамол 18-23 м/с гача кучайиши кутилмоқда.

Бу кунларда ҳарорат фони ўртача йиллик кўрсаткичлардан юқори бўлади ва 34-39°, жанубий ва чўл зонасида бугун айрим жойларда 40-42° гача кўтарилади.