Дам олиш кунлари об-ҳаво ёмонлашиши кутилмоқда

Кучли шамол ва ёмғир. Ўзгидромет ҳафта охири об-ҳавонинг ёмонлашиши ҳақида огоҳлантиради

Ўзгидромет ҳафта охири об-ҳавонинг ёмонлашиши тўғрисида огоҳлантирди.

«6-8 феврал кунлари Кавказ минтақалари устида ҳосил бўлган нам ва нисбатан салқин ҳаво массаси Каспий денгизи орқали Ўзбекистон ҳудудига бостириб киради», — дейилади Ўзгидромет хабарида.