Дам олиш кунларида ўзбекларни иссиқ ҳаво кутмоқда – об-ҳаво маълумоти

Синоптиклар дам олиш кунлари ўзбекистонликларни қандай об-ҳаво кутаётгани ҳақида хабар беришди.

Маълумотларга кўра, бугун Ўзбекистоннинг текислик ҳудудларида ўртача иссиқ ҳаво кузатилади, фақат айрим тоғ олди ва тоғли ҳудудларда қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Аксарият ҳудудларда термометр кундузи 36-39°, шимолий, жанубий ва чўл зоналарида баъзи жойларда 40-42° гача иссиқ бўлади.

Эртадан Ўзбекистон ҳудудига Туркманистондан жуда иссиқ ва қуруқ ҳаво олиб келинмоқда. Эртага, 25-июн куни ҳаво ҳарорати кечаси 21-24, кундузи 36-39, шимолий, жанубий ва чўл зонасида баъзи жойларда 42-44 даражагача иссиқ бўлади.

26-июн, якшанба куни ҳарорат фони кечаси 23-26°, кундузи 38-42°, шимолий, жанубий ва чўл зонасида айрим жойларда 43-45° гача кўтарилади.

Айрим тоғли ҳудудларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши, айрим жойларда сел ва сел келиши мумкин.