Давлат солиқ қўмитасига ахборот технологиялари бўйича мутахассислар керак

Давлат солиқ қўмитасига юқори малакали IT-мутахассислар керак.

Давлат солиқ қўмитасининг Ахборот-коммуникация технологиялари бошқармаси, Солиқ маълумотларини қайта ишлаш маркази, «Янги технология» илмий-ахборот маркази ва «Солиқ сервис» корхоналарига ходимлар талаб қилинмоқда. Ушбу ташкилотлар ахборот технологиялари соҳасидаги мутахассисларни таклиф қилишади.

Улар солиқ соҳасини рақамли ўзгартиришда, инновацион IT-лойиҳаларни ишлаб чиқишда фаол иштирок этишлари керак бўлади.

Ахборот технологиялари соҳасида муваффақиятли тажрибага эга бўлган мутахассисларни моддий рағбатлантириш тизими йўлга қўйилган, дея хабар беради Давлат солиқ қўмитаси.

«Бир миллион дастурчи» лойиҳаси бўйича юқори натижаларга эришган, ИТ йўналишлари бўйича етакчи хорижий олий таълим муассасаларини тамомлаган, халқаро IT сертификатларига эга ёки IT-компанияларда иш тажрибасига эга бўлган мутахассислар учун расмий ишга жойлаштиргандан сўнг ойлик иш ҳақига устамалар ва коэффициентлар белгиланади.