Деярли 27 миллион ўзбекистонлик мобил алоқадан фойдаланмоқда

Ўзбекистонда мобил алоқа фойдаланувчилари сони деярли 27 миллионга етди.

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси хабар бермоқда.

2021 йил 1 апрел ҳолатига кўра уяли алоқа тизимига уланган абонентлар сони 26 миллион 953 минг кишини ташкил қилди, бу 2020 йилнинг мос даврига нисбатан 10,8% ёки 2 миллион 636 минг кишига кўпдир.

Қўмита маълумотларига кўра, мамлакат аҳолисини уяли алоқа билан таъминлаш 100 кишига 72 та тўғри келади.

Йил бўйича уяли алоқа тизимига уланган абонентлар сони: 2019 йил 1 апрел — жами: 21 960,2 минг, 2020 йил 1 апрел — 24 316,7 минг, 2021 йил 1 апрел — жами: 26 953,5 минг.

Жорий йил бошида республикада аҳоли пунктларини мобил алоқа билан таъминлаш даражаси 98% га этганлиги ҳақида хабар берилган эди. Жорий йилда станцияларнинг умумий сонини 33,7 мингтага етказиш ва шу билан уяли алоқа даражасини 99% га етказиш режалаштирилган.

Сўнгги пайтларда 5,641 уяли алоқа база станциялари ўрнатилди ва фойдаланишга топширилди, уларнинг умумий сони 31740 тага етказилди.