Депутатлар «Ўзбекистон Республикаси фуқароларини пенсия таъминоти тўғрисида»ги қонунга ўзгартиришларни маъқулладилар

«Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги қонунга ўзгартишлар киритиш ҳақидаги қонун лойиҳаси Қонунчилик палатаси томонидан маъқулланди.

Қонун лойиҳасида қуйидагилар назарда тутилган:

2023-йилдан бошлаб фуқароларнинг пенсиясини ҳисоблашда ҳисобга олинадиган ўртача ойлик иш ҳақи базавий пенсия ҳисоб-китобининг 12 бараваридан кўп бўлмаган миқдорда (3 888 000 сўм) ҳисобга олинади.

Натижада 352 минг нафар фуқаронинг нафақаси қайта ҳисоблаб чиқилади, ўртача ойлик пенсия миқдори эса 400 минг сўмгача оширилади.

Хусусан, 304 минг нафар кексалик бўйича нафақа хорлар, 25,2 минг нафар ногирон ва 23 минг нафар боқувчисини йўқотган фуқароларнинг пенсиялари оширилиши кутилмоқда.