Мамлакат ҳукуматини рақамлаштириш — Японияда янги ташкил этилган Рақамли ривожланиш вазирлигининг асосий вазифаси.
Мамлакат ҳукумати коронавирус пандемияси туфайли ҳукумат фаолиятидаги бир қатор муаммоларни, шу жумладан мувофиқлаштириш самарадорлигининг пастлиги ва маъмурий протседураларнинг паст тезлигини аниқлаганлиги сабабли бундай қадамни қўйгани таъкидланган.
Япониянинг янги бош вазири Ёсихиде Суга ўз ҳукуматини тузиш пайтида аллақачон рақамли ислоҳотлар вазирининг янги лавозимини тасдиқлаган — у Шинзо Абе ҳукуматида илм-фан ва технологияларни ривожлантириш учун масъул бўлган Такуя Харай эди.
16 август куни Япония парламенти икки кун олдин ҳукмрон Либерал-демократик партиянинг (ЛДП) раиси этиб сайланган Ёшиҳиде Сугуни янги бош вазир этиб тасдиқлади. Истеъфодаги Синдзо Абенинг ҳукуматида у ҳар доим Вазирлар Маҳкамасининг Бош котиби лавозимини эгаллаб келган.