Фарғонада ғайритабиий иссиқлик сел келишига сабаб бўлиши мумкин

Метеорологларнинг огоҳлантиришича, 18-24-июл кунлари Фарғона вилоятининг тоғолди ва тоғли ҳудудларида жазирама сел оқимига олиб келиши мумкин.

Тоғлардаги юқори ҳарорат фони музлик сел оқимларининг Сўх, Фарғона вилоятлари ҳамда Сўх, Шохимардон, Исфайрамсой дарёлари орқали ўтишига олиб келиши мумкин. Қирғизистон ҳудудида тошқинга олиб келиши мумкин бўлган музликлар бор, дея аниқлик киритмоқда Ўзгидромет.

Маҳаллий аҳоли, дам олувчилар ва тоғли ҳудудларга кетаётган ҳайдовчилардан эҳтиёт чораларини кўриш сўралган.