Фарғонада Ўзбекистон Қуролли Кучлари десантчилари ўқитилди

Ўзбекистонда Ўзбекистон Қуролли Кучлари ҳарбий-десантчиларининг Фарғона полигонида парашютдан сакраш бўйича ўқув ва амалий машғулотлар ўтказилди.

Машқлардан кўзланган мақсад – олинган билим ва кўникмаларни синаб кўриш ва мустаҳкамлаш ҳамда касбий маҳоратни оширишдан иборат эди.

Ўқув полигонида сардорлар ўзларининг назарий билимларини, десантчиларнинг маънавий-руҳий ҳолатини ҳамда амалий сакрашга тайёрлигини синовдан ўтказди.

Ҳар бир парашютчи ҳавода машқ қилиш пайтида белгиланган қоидаларга риоя қилиши, ўз танасини бошқариш қобилияти ва энг муҳими, нотаниш ҳудуддаги қўниш нуқтасида гуруҳнинг бир қисми сифатида ҳаракат қилиш қобилиятига эга бўлиши керак эди. Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси.