Фарғонадан Тошкентга санитария ҳужжатлари бўлмаган гўшт олиб ўтмоқчи бўлган

“Наманган” ЙПХ постида ЙҲХБ ва ЎҲХБ ЙҲХБ ходимлари автомашина юкхонасидан бузилган гўшт топиб олган фуқарони тўхтатди.

“Лаcетти” русумли автомашина “Фарғона – Тошкент” йуналишида ҳаракатланаётган эди.

Фуқаронинг автомашинасида, полиетилен пакетларда ветеринария-санитария ҳужжатларисиз, санитария-гигиена меъёрларини бузган ҳолда олиб ўтилган 150 кг гўшт маҳсулотлари аниқланган.

Мазкур гўшт маҳсулоти вилоят ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси, микробиология ва озиқ-овқат хавфсизлиги ветеринария-санитария экспертиза лабораториясининг хулосаси асосида истеъмолга яроқсиз деб топилган.

Мазкур факт юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.