Франция кинокомпанияси Самарқандга ташриф буюрди

Машҳур француз кинокомпанияси ходимлари Самарқандга ташриф буюриб, у ерда Ўзбекистон ҳақида ҳужжатли филм суратга олишди.

«Step by step» филми яратувчилари «Des trains pas comme les autres» (Бошқалардан фарқли поездлар. Ўзбекистон) теледастурларининг навбатдаги мавсуми учун Ўзбекистон ҳақида ҳужжатли филм суратга олишга қизиқиш билдиришди.

sans-serif;">Француз телебошловчиси Филипп Гуглер гўзал ландшафтларни, маданий ва тарихий меросни суратга олиш ва маҳаллий аҳоли билан учрашиш учун мамлакат миллий темир йул йуналишлари бўйлаб саёҳат қилмоқда.

Самарқандда “Шоҳи-Зинда” мажмуасида, Амир Темур мақбарасида, Регистон майдонида ва бошқа маданий мерос объектларида суратга олиш ишлари олиб борилди.

Франциядаги етакчи «France 5» телеканали учун Ўзбекистон ҳақида филмни трансляцияси дунё бўйлаб халқаро дистрибюторлар орқали қайта трансляция қилиниши режалаштирилган. Бу ҳақда Самарқанд вилояти туризмни ривожлантириш бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.