Германия делегацияси ИСМИга ташриф буюрди

31 август куни ИСМИда Конрад Аденауер номидаги жамғарма бошқаруви раиси Норберт Ламмерт бошчилигидаги делегатсия билан учрашув бўлиб ўтди.

Делегация таркибига Бош котиб ўринбосари, Фонднинг Европа ва халқаро ҳамкорлик бўйича Бош бошқармаси бошлиғи доктор Герхард Уоллер ва Фонднинг Марказий Осиё бўйича минтақавий ваколатли вакили Ронни Хейне кирди.

Учрашувда меҳмонларга Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ҳақида маълумот берилди, минтақавий ва халқаро кун тартибининг долзарб масалалари, ИСМИ ва Жамғарма ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш юзасидан фикр алмашилди.

Алоҳида Тошкентнинг минтақавий сиёсатига тўхталиб ўтилди, бу, Н.Ламмертнинг фикрича, қўшни давлатлар билан яқин муносабатлар ўрнатиш учун кенг имкониятлар яратди. Унинг сўзларига кўра, “бу нафақат яхши қўшничилик муносабатларини ўрнатиш, балки умумий минтақавий муаммоларни ҳал қилиш учун саъй-ҳаракатларни бирлаштириш имконини берди”.

Учрашув якунлари бўйича Конрад Аденауер номидаги жамғарманинг минтақавий хавфсизлик, барқарор ривожланиш, фуқаролик жамияти ва бошқа соҳаларда турли долзарб масалалар бўйича қўшма тадбирлар ўтказишдан манфаатдорлиги билдирилди.

Жамғарма ва институт ўртасидаги икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш Ўзбекистон ва Германия ўртасидаги дўстона муносабатларни мустаҳкамлашга хизмат қилиши таъкидланди.