Германия ташқи ишлар вазири Ўзбекистонга келади

Марказий Осиё мамлакатларига ташрифи давомида Германия ташқи ишлар вазирига энергетика соҳасига ихтисослашган делегация ҳамроҳлик қилади.

Германия ташқи ишлар вазири Анналена Бербок 30-октабр куни Қозоғистон ва Ўзбекистонга уч кунлик сафарини бошлайди.

Қозоғистон пойтахти Остонада Бурбок ўз ҳамкасби Мухтор Тлеуберди билан музокаралар ўтказишни режалаштирган.

Тошкентда вазир мамлакат ташқи ишлар вазири Владимир Норов билан музокаралар ўтказиши ҳамда Германия-Ўзбекистон таълим марказига ташриф буюриши режалаштирилган. Шундан сўнг Бербок Самарқанд шаҳрида Германия кўмагида қурилаётган ирригация тизимларини бориб кўради.

Бурбокга энергетика ва инфратузилма соҳаси мутахассислари делегацияси ҳамроҳлик қилади, дея хабар беради Германия ТИВ.

Бурбок Марказий Осиё республикаларига ташрифидан сўнг Германиянинг Мюнстер шаҳрида бўлиб ўтадиган Катта еттилик мамлакатлари ташқи ишлар вазирлари саммитига боради. Учрашувнинг асосий мавзулари Россиянинг Украинага бостириб кириши, Хитой ва Эрон билан муносабатлар бўлади.