Хайратондан келган россиялик дипломатлар Ўзбекистонга олиб кетилган

Россия президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили, ташқи ишлар вазирлигининг Осиёнинг иккинчи департаменти директори Замир Кабулов Афғонистондаги вазиятни хавотирли деб баҳоламоқда.

“Даҳшатли, аммо тахмин қилиш мумкин. Биз башорат қилган нарса амалга ошмоқда, — деди Кобулов тегишли саволга жавоб бераркан.

Махсус вакилнинг айтишича, Хайратонда ишлаган россиялик дипломатлар Афғонистон ҳудудидан Ўзбекистонга олиб кетилган.

Бундан ташқари, Кабуловнинг айтишича, афғонистонда тинчлик ўрнатиш бўйича Москва форматидаги янги учрашув, уни ўтказиш учун барча шароитлар яратилганда амалга оширилади.

«Албатта, барча шароитлар қачон бўлади», деди у тегишли учрашув режалаштирилганми ёки йуқми деган саволга жавоб бериб.

Аввалроқ Россия Ташқи ишлар вазирлигининг расмий вакили Мария Захарова Россия афғонистонда тинчлик ўрнатиш бўйича Москва форматидаги учрашув ўтказиш имкониятини истисно этмаслигини ва агар шундай бўлса, афғон томонлари ўртасида бундай мулоқот майдончасини яратишга тайёрлигини билдирган эди.

Афғонистондаги хавфсизлик билан боғлиқ вазият шу йил апрел ойида АҚШ президенти Джо Байден Америка кучларининг республикадаги операцияси тугаганлигини эълон қилганидан кейин сезиларли даражада ёмонлашди.

6-июл ҳолатига кўра Қўшма Штатлар ўз қўшинларини олиб чиқиб кетиш билан 90% дан кўпроқни якунламоқда. Худди шу даражада, НАТОнинг бошқа давлатлари ва уларнинг шериклари ўзларининг контингентларини бу мамлакатдан олиб чиқмоқдалар.