Халқ таълими вазирлиги томонидан салкам 38 миллиард сўмлик молиявий қоидабузарликлар аниқланди

Таълим муассасаларида 37,7 миллиард сўмлик молиявий ҳуқуқбузарликлар (шундан 10,4 миллиард сўми ўзлаштирилди) фактлари аниқланди.

Бу ҳақда АИМКда Халқ таълими вазири ўринбосари Темур Комилов, вазирлик ички аудит хизмати раҳбари Бурхон Аҳмедов, вазирлик бошқарма бошлиғи Илҳом Сирожев иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилинди.

2022-йилнинг биринчи ярмида аниқланган мазкур фактларга ҳуқуқий баҳо бериш ва чора кўриш мақсадида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга жиноят белгиларидан иборат умумий қиймати 37,6 миллиард сўмлик ўқув материаллари келиб тушди.

Молиявий ҳуқуқбузарликларга йўл қўйган тизимдаги 125 нафар масъул шахсларга нисбатан интизомий чоралар кўрилди.

Қайд этилишича, 89 нафар мансабдор шахсга танбеҳ берилган, 16 нафар мансабдор шахс жаримага тортилган, 20 нафар мансабдор шахс лавозимидан озод этилган.

Вазирлик ички аудит хизмати томонидан жорий йилнинг биринчи ярмида амалга оширилган ишлар натижасида 270,4 миллиард сўмлик молиявий камчиликларнинг олдини олиш мумкин бўлди.