Хорижий ва нодавлат олий ўқув юртлари талабалари Ўзбекистон Республикаси олий ўқув юртларига кўчиришлари мумкин — шарт

Хорижий ва нодавлат олий таълим муассасалари талабалари таълимни Ўзбекистонга кўчириш учун 129 балл тўплашлари шарт.

Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, 2022/2023 ўқув йили учун хорижий ва нодавлат олий таълим муассасаларидан талабаларни кўчириш бўйича ҳужжатлар my.dtm.uz тизими орқали қабул қилинади. Хорижий мамлакатларда фаолият юритаётган олий таълим ташкилотларидан (шу жумладан халқаро миқёсда эътироф этилган рейтинглар бўйича дастлабки 1000 та ўриндан бирини эгаллаган) давлат олий таълим муассасаларининг мос ва шунга ўхшаш таълим йўналишларига кўчиришда тест синовлари таълим йўналишлари бўйича Давлат тест маркази томонидан ўтказилади.

Тест синовлари учун ўтиш баллари ҳар йили 15 июлга қадар Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, шунингдек тизимида олий таълим муассасалари мавжуд вазирлик ва идоралар томонидан белгиланади ҳамда Давлат тест марказининг расмий веб-сайтида эълон қилинади.

Хусусан, тиббиёт йўналиши бўйича талаба жорий йилда хорижий ёки нодавлат олий ўқув юртига кўчириш учун 129 балл тўплаши керак. Ўтиш баллидан паст балл тўплаган талабалар бакалавриат таълим йўналишига қабул қилиш тартибига кўра, табақалаштирилган контракт тўлови асосида талабалар сафига қўшилади.

Хорижий давлатларда фаолият юритаётган университетлардан давлат олий таълим муассасаларининг номувофиқ ва ўхшаш бўлмаган таълим йўналишларига кўчиришга йўл қўйилмайди.