Ички ишлар вазирлиги фуқароларни муддати ўтган паспортларни ID-картага алмаштиришга чақирмоқда

Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги фуқароларга муддати ўтган биометрик паспортларни зудлик билан шахсни тасдиқловчи карталарга алмаштиришни сўраб мурожаат қилди.

Бошқарманинг эслатишича, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 223-моддасига кўра, Ўзбекистон фуқаросининг паспортсиз ёки шахсий гувоҳномасиз ёки ҳақиқий эмас паспорт билан яшаши маъмурий жавобгарликка сабаб бўлади.

Эслатиб ўтамиз, босқичма-босқич ички паспортлар ўрнини босувчи ID-карталар 2021-йил январидан берила бошланди. 2022-йил январ ойидан бошлаб уни рўйхатга олиш хизмати ички ишлар миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимларидан ташқари Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятининг Нурафшон шаҳридаги давлат хизматлари марказларида ҳам йўлга қўйилди.

ID-картани олиш учун ҳеч қандай махсус ҳужжатларни тақдим этиш шарт эмас, фақат паспорт, ариза ва давлат божини тўлаш кифоя.

Амалдаги ички паспорт 2030-йил 31-декабргача амал қилади. Уларни ID-карталарга алмаштириш 2022-йил 31-декабргача ихтиёрий, 2030-йил 31-декабргача мажбурий тартибда амалга оширилади.