Ўзбекистон қонунчилигига ўзгартириш киритилди: Тергов жараёнида шахснинг қадр-қиммати камситилган тақдирда, унга етказилган зарарнинг ўрни давлат томонидан қопланади.
Фуқаролик кодексига қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонунни президент 29-март куни имзолади, деб хабар қилди Адлия вазирлиги.
Мазкур ҳужжатга кўра, шахсга нисбатан ҳар қандай қийноқлар ва бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи муомала ёки жазо турларини қўллаш натижасида етказилган зарар давлат томонидан тўлиқ қопланади.
Қўшимча терговга қадар текширувлар, суриштирув ва дастлабки тергов органлари, прокуратура ва суд томонидан содир этилган ҳаракатларга нисбатан қўлланилади.