Истеъмолнинг ўсиши туфайли Ўзбекистон Республикаси газ эспортини тўхтатди

Ўзбекистон совуқ ҳавода ички истеъмолнинг ўсиши туфайли табиий газ экспортини бутунлай тўхтатди.

Бу ҳақда «Ўзтрансгаз» акциядорлик жамияти бошқаруви раиси Беҳзот Нарматов маълум қилди.

«Энди бизнинг асосий вазифамиз аҳоли эҳтиёжини қондиришдир. Барча газ экспорти, жумладан, Хитойга ҳам 100 фоиз тўхтатилди ва бу ҳажм аҳолига йўналтирилди», — деди Нарматов ўз интервюсида.

Нарматов, шунингдек, жорий йилда ўзбек гази експорти ҳажми ўтган йилга нисбатан 3 баробар камайганини таъкидлади.

«Бу Ўзбекистонда сўнгги пайтларда бир неча янги электр станциялари қурилгани ҳам сабабдир», — деди у ва иқтисодиётнинг ривожланиши муносабати билан Ўзбекистонда газ экспорти ва импорти ҳажми қайта ҳисоб-китоб қилинаётганини қўшимча қилди.