Янги мавсумнинг очилиши Ўзбекистон давлат консерваториясида бўлиб ўтади

Ўзбекистон Республикаси Давлат консерваториясининг катта залида янги мавсум очилишига бағишланган консерт дастури бўлиб ўтади.

Маданият вазирлиги матбуот хизмати хабарига кўра, тадбир 29-октабр куни бўлиб ўтади.

Маданият вазирлиги хабарига кўра, консерт дастури Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, бадиий раҳбар ва бош дирижёр Камолиддин Ўринбоев раҳбарлигида бўлиб ўтади.

Қайд этилишича, тадбир доирасида атоқли бастакор Сергей Рахманиновнинг энг монументал асарларидан бири 2-симфония ижро этилади.