Янгиерда ҳоким 45 ёшида вафот этди

Сирдарё вилоятида Янгиер шаҳар ҳокими Илёр Хўжаев 45 ёшида бевақт вафот этди.

Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди. Қайд этилишича, Илер Хўжаев касаллик туфайли вафот этган.

Илер Хўжаев 1977-йилда Сирдарё вилоятида туғилган. 1999-йилда Тошкент давлат аграр университетини, 2009-йилда Давлат ва жамият қурилиши академияси қошидаги Олий бизнес мактабини тамомлаган.

Турли лавозимларда ишлаган, хусусан, Гулистон шаҳри ва Боёвут туманида молия бўлими бошлиғи, Гулистон шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари лавозимларида ҳам ишлаган.

Сирдарё вилояти ҳокимлиги Янгиер шаҳри ҳокимининг вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди.