Япония корпорацияси Қўқон иқтисодий зонасида саноат паркини ташкил этишни режалаштирмоқда

Япония корпорацияси давлат раҳбарининг 2017-йил январдаги фармони билан ташкил этилган «Қўқон» эркин иқтисодий зонаси ҳудудида саноат парки қуришни режалаштирмоқда.

ЭИЗнинг асосий мақсади экспорт ва импорт ўрнини босувчи, шунингдек, юқори қўшилган қийматга йўналтирилган замонавий ишлаб чиқаришларни яратиш учун хорижий ва маҳаллий мулкдорлар инвестицияларини жалб қилишдан иборат.

Фарғона вилоятининг ишлаб чиқариш ва ресурс имкониятларидан комплекс фойдаланишни таъминлаш, саноатнинг турли тармоқларида янги замонавий ишлаб чиқаришларни ташкил этиш, маҳаллий хомашё ва материаллар асосида юқори технологияли маҳсулотлар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришни чуқурлаштириш, шунингдек, илмий-тадқиқот ва маҳсулотларни стандартлаштириш, сертификатлаш ва маркалаш бўйича ишлаб чиқариш марказлари ишларини ташкил этиш бошқа вазифалардан иборат.

Шунингдек, Самарқанд шаҳридаги «Ургут», Бухорода «Ғиждувон», Хоразм вилоятида «Хазарасп» эркин иқтисодий зоналари ташкил этилди.