Ўзбекистоннинг Сурхондарё вилоятидаги 10-умумтаълим мактаби ва кўп тармоқли тиббиёт марказига Япониянинг «BHN Association» компанияси томонидан 100 минг долларлик 80 дона замонавий планшет компьютерлар топширилди.
Ускуналарни топшириш маросими Ўзбекистоннинг Токиодаги елчихонасида BHN Associationнинг юқори мартабали аъзолари, жумладан, президенти Иноу Хидео, катта вице-президент Куремацу Хачикеи ва ижрочи директори Конома Казухиса, шунингдек, NTT Docomo и NTT Data вакиллари иштирокида бўлиб ўтди.
Бундан ташқари, учрашувда Япония компаниялари ва Ўзбекистон ўртасидаги телетиббиёт соҳасидаги ҳамкорлик муҳокама қилинди.
Бу йўналишда енг сўнгги технологияларга эга BHN Association Ўзбекистондаги тиббий АКТ лойиҳаларида иштирок этишдан манфаатдор эканлигини билдирди.
Шунингдек, Япония ҳукумати томонидан молиявий кўмак ва грантлар жалб этиш имкониятлари муҳокама қилинди.

Фото: Ўзбекистоннинг Токиодаги элчихонасида ускунани топшириш маросими бўлиб ўтди, унда телетиббиёт соҳасидаги ҳамкорлик ҳамда Япония ҳукуматининг молиявий кўмаги ва грантларини жалб қилиш имкониятлари ҳам муҳокама қилинди.