Энергетика вазирлиги баёнотига кўра, 1-майдан бошлаб «АЗС UNG Petro» ёқилғи қуйиш шохобчаларида АИ-92 бензини нархи бир хил даражада сақланиб қолади ва ўсмайди.
Ижтимоий тармоқларда ёқилғи нархи ошиши ҳақидаги баъзи хабарлар раҳбариятнинг розилигисиз эълон қилинган ва резонансга сабаб бўлган.
Хатога йўл қўйган ишчиларга нисбатан чоралар кўрилади, дейилади вазирлик хабарида.
«АЗС UNG Petro» МЧЖ масъул ходимлари шоша-пиша хабарни раҳбарият билан розилигисиз ижтимоий тармоқда эълон қилган бўлса, уларга нисбатан тегишли чоралар кўрилади», — дейилади расмий хабарда.
Аввалроқ АЗС UNG Petro ёқилғи қуйиш шохобчалари тармоғида Наврўз байрами муносабати билан АИ-92 бензинига чегирмалар эълон қилинган ва бир литр ёқилғи 7500 сўмдан сотилган эди.
Вазирлик шунингдек, май ойида ушбу маркадаги бензин нархи 7,5 минг сўмгача тушиши кутилаётганини таъкидлади.