Энг кўп ажралишлар Тошкент шаҳрида қайд этилган – Давлат статистика қўмитаси

2022-йилнинг январ-апрел ойларида мамлакатимизда 16256 та ажралишлар қайд этилган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар бермоқда.

Қўмита маълумотларига кўра, 2022-йилнинг январ-апрел ойларида мамлакатимизда 16256 та ажралишлар қайд этилган.

2022-йилнинг 4 ойи давомида энг кўп ажралишлар Тошкент шаҳрида қайд этилган – 1982 та ҳолат.

Бундан ташқари, энг кўп ажралишлар Самарқанд вилояти (1736 та), Тошкент вилояти (1700 та) ва Андижон вилоятида (1658 та ҳолат) қайд этилган.

Бошқа ҳудудларда бу кўрсаткич қуйидагича:

Фарғона вилояти – 1628 йил;
Наманган вилояти – 1404;
Қашқадарё вилояти – 1342;
Бухоро вилояти – 923 та;
Сурхондарё вилояти – 908 та;
Қорақалпоғистон Республикаси – 729;
Хоразм вилояти – 642;
Сирдарё вилояти – 580;
Жиззах вилояти – 559 та;
Навоий вилояти – 465 та.