Эпицентри Тожикистонда бўлган зилзила Ўзбекистонда ҳам сезилди

Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Республика сейсмик прогнози мониторинг маркази маълумотларига кўра, Тожикистонда зилзила содир бўлган, унинг магнитудаси Ўзбекистонда ҳам сезилган.

Зилзила координаталари: 38,51 даража шимолий кенглик; Шарқий узунлик 72,84 даража. Катталиги М=5,8. Чуқурлиги 147 км. Зилзила ўчоғидан Тошкентгача бўлган масофа жануби-шарқий йўналишда 435 км.

Ўзбекистон ҳудудидаги ер ости силкинишларининг кучи:

Фарғона вилояти: 4 балл, 227 км.
Андижон вилояти: 4 балл, 256 км.
Наманган вилояти: 4 балл, 294 км.
Сирдарё вилояти: 3-4 балл, 413 км.
Тошкент: 3-4 балл, 435 км.
Жиззах вилояти: 3-4 балл, 467 км.
Сурхондарё вилояти: 3 балл, 509 км.
Самарқанд вилояти: 3 балл, 523 км.
Қашқадарё вилояти: 3 балл, 614 км.
Навоий вилояти: 3 балл, 666 км.
Бухоро вилояти: 3 балл, 739 км.
Тожикистондаги зилзиладан кейин яна 4,5 ва 4,2 магнитудали 4 та ер силкинишлари қайд этилди.