Эркакларни гуруҳли зўрлашда айблаган қиз 2,5 йилга озодликдан маҳрум қилиш жазосига ҳукм қилинди

Ўзбекистон Олий суди аёлни беш эркакни туҳмат қилгани учун салкам 2,5 йилга озодликдан маҳрум қилди.

Олий суд матбуот хизмати раҳбари Азиз Абидовнинг хабар беришича, судланувчи О.Одилбекова Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 139-моддаси 3-қисми “а” бандида (туҳмат) назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топилди ва 2 йил 6 ойга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Жазони ўташ вақтида фуқарога нисбатан қуйидаги чекловлар қўйилади: О.Одилбекова соат 22:00 дан 06:00 гача уйидан чиқмаслиги (шифохонага боришдан ташқари). Бундан ташқари, унга Андижон тумани ИИБ рухсатисиз яшаш ва иш жойини ўзгартириши, шунингдек, вилоят ҳудудидан ташқарига чиқиши тақиқланган.
Ўрнатилган чекловларнинг бажарилишини назорат қилиш туман ИИБ бошлиғига юклатилган.

Эркинликни чеклаш муддати судланувчи ички ишлар бўлимида рўйхатга олинган кундан бошлаб ҳисобланади.

Аввалроқ Андижон вилоятида яшовчи беш кишини гуруҳ бўлиб зўрлашда айблагани ҳақида хабар берган эдик. Унинг сўзларига кўра, фуқаролар у билан зўравонлик ишлатиб жинсий алоқада бўлишган. Кейинроқ қиз уни ҳеч ким зўрламаганини, қайнонаси уни ёлланма ниятда кўрсатма беришга мажбурлаганини тан олди. Фуқаро О.Одилбековага нисбатан туҳмат қилиш факти бўйича Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.