Эртага «Хаж-2022» дастури бўйича зиёратчилар Ўзбекистонга қайтишни бошлайди

«Ҳаж-2022» дастури якунланиш арафасида. 14 июлдан 4 августгача ҳожилар ўз ватанларига қайтадилар.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси маълумотларига кўра, Жиддадан 12 мингдан ортиқ одам олиб чиқилади. Улар Ўзбекистоннинг етти вилоятидаги – Тошкент, Наманган, Самарқанд, Бухоро, Қарши, Урганч ва Нукусдаги халқаро аэропортларга етказилади.

«Ҳаж-2022» дастури бўйича парвозлар Boeing 767 самолётларида амалга оширилмоқда, уларга «Ўзбекистон ҳаво йўллари» Миллий авиакомпаниясининг 70 га яқин малакали учувчилари ва 260 га яқин борт кузатувчилари жалб этилган. Парвоз давомида йўловчиларга озиқ-овқат ва ичимликлар таклиф этилади.