Йил бошидан буён Ўзбекистонга 16 минг тоннага яқин хурмо экспорт қилинди

2022-йилнинг 9 ойида Ўзбекистон 9,5 миллион долларлик 16 минг тоннага яқин хурмо экспорт қилди.

Бундай маълумотлар Республика Давлат статистика қўмитаси томонидан эълон қилинди.

Хурмо экспорти 2021 йилнинг мос даврига нисбатан 5,3 минг тоннага ошган.
Қуйидаги давлатлар энг кўп хурмо сотиб олган:

  • Россия — 8,2 минг тонна
  • Қозоғистон — 6,5 минг тонна
  • Қирғизистон — 553 тонна
  • Туркманистон — 422 тонна
  • Беларусия — 206 тонна
  • Мўғулистон — 4,4 тонна.

Хурмо экспорти бўйича етакчи учликка, Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Фарғона (4,6 минг тонна), Тошкент (2,7 минг тонна) ва Сурхондарё (2 минг тонна) вилоятлари кирди.